14 май 2020 4352

Бировнинг телефон рақамига Телеграм канал очган шоввоз ўз жазосини олди

23 март куни ички ишлар органларига Тошкент шаҳри, Яшнобод туманида яшовчи фуқаро Д.С. ариза билан мурожаат қилиб, Телеграм мессенжери орқали “Aqilli fayzik” профили ёрдамида, хотин-қизларнинг телефон рақамлари, турли хил порнографик шаклдаги фото ва видеолавҳалар жойлаштирилган, инсон қадр-қимматини камситувчи уятсиз ва бузуқ ҳақоратли сўзлар ёзилган «UZB KAYF GOLD» номли Телеграм каналида ўзи фойдаланиб келаётган телефон рақамини “Asalhone 2” номи билан қўйиб, тарқатиб юборган номаълум шахсни аниқлаб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Ушбу ҳолат юзасидан ИИВ Тезкор қидирув ҳамкорлиги бошқармаси ҳамда Андижон вилояти ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида, юқоридаги ноқонуний ҳаракатлар Андижон вилояти Марҳамат туманида яшовчи Х.Ф. исмли фуқаро  томонидан содир қилинганлиги аниқланган.  Суриштирув давомида маълум бўлишича, мазкур фуқаро ўзи фойдаланиб келаётган “MI-6” русумли телефонидан очилган Телеграм мессенжеридаги “Aqilli fayzik” профили ёрдамида «UZB KAYF GOLD» номли Телеграм канали очиб, бир неча фуқароларни телефон рақамларини, турли хил порнографик шаклдаги фото ва видеолавҳаларни жойлаштириб келаётганлиги аниқланган. Х.Ф. исмли фуқаро билан ўтказилган суҳбат давомида, у ҳақиқатдан хам аризачига тегишли бўлган телефон рақамини “Asalhone 2” номи билан номлаб, инсон қадр-қимматини камситувчи уятсиз ва бузуқ ҳақоратли сўзлар ёзилган ҳолда «UZB KAYF GOLD» номли Телеграм каналида  тарқатганлиги аниқланди.

Текширув давомида мазкур фуқаро томонидан фойдаланиб келаётган “MI-6” русумли телефон аппарати холислар иштирокида текширилганида, «UZB KAYF GOLD» номли Телеграм каналида, бир неча фуқароларнинг телефон рақамлари, турли хил порнографик шаклдаги фото ва видеолавҳалар жойлаштирилганлиги аниқланиб, ушбу телефон аппарати қўшимча текшириш учун далилий ашё сифатида олинган.

20 апрель куни Андижон вилояти, Марҳамат тумани Маъмурий суди томонидан Х.Ф. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41- ва 189-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, мазкур Кодекснинг 34-моддасига асосан ҳуқуқбузарга узил-кесил базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдоридаги жарима жазоси тайинланиб, унга тегишли бўлган “MI-6” русумли телефон аппарати давлат фойдасига мусодара қилинган.

ИИВ Тезкор қидирув ҳамкорлиги бошқармаси

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага