7 май 2022 3211

Бўстонлиқ тумани йўл қурилиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари ноқонуний ер майдонини сотаётган вақтида ушланди

2022 йил 6 май куни Ўзбекистон Республикаси ИИВга Э.Н. ариза билан мурожаат қилиб, ер олиш мақсадида юрган вақтида “И” ва “Ҳисмли фуқаролар билан танишиб қолганлигини, ушбу фуқаролар унга таниши Д исмли фуқаронинг номида бўлган 2,4 гектар ер майдони борлигини айтиб, ушбу ер майдонини 980.000 АҚШ долларига сотишини, келгусида ҳокимият идораларидаги танишлари орқали ушбу ер майдонларига коттеж қуриш учун ҳужжатларини расмийлаштириб беришини, ҳозирда олдиндан бўнак сифатида 98.000 АҚШ долларини талаб қилиб келаётганлигини баён қилиб, қонуний чора кўришликни сўраган.

Мазкур аризага асосан, шу куни Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси Ер ресурслари талон-тарож қилинишининг олдини олиш бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖҚББ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармасининг Ер ресурслари талон-тарож қилинишига қарши курашиш бўлими ҳамда ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида, “И” ва “Ҳлар Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманида жойлашган “Дилнур” ошхонасида ариза муаллифидан талаб қилган 980.000 АҚШ долларидан бўнак сифатида 49.000 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушландилар.

Мазкур ҳолат юзасидан, 2022 йил 6 май куни Тошкент вилояти прокуратураси томонидан фуқаролар “И” ва “Ҳларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ҳамда 28,211-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “И” ва “Ҳлар ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖҚББ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага