18 март 2022 882

Боёвут тумани ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳи «Ишга марҳамат» меҳнат ярмаркасини ўтказди

Боёвут туманида яшовчи иш билан банд бўлмаган оила аъзоларни иш билан таъминлаш мақсадида ўтказиладиган бўш иш ўринлари ярмаркаси тумандаги бандлиги таъминланмаган ишсиз фуқароларни, меҳнат мигрантларини ҳамда тумандаги ишсиз ёшлар, битирувчилар, ИИБ Пробация гуруҳи ҳисобида турган ҳозирги кунда вақтинча ишсиз бўлган назорат остидаги шахсларни иш билан таъминлаш ва тадбиркорликка жалб қилиш бўйича «Бўш иш ўринлари ва вакант лавозимлари» меҳнат ярмаркасини ўтказди.

Ушбу ўтказилган «Бўш иш ўринлари ва вакант лавозимлари» ярмаркаси тадбирига 3 та корхона ва ташкилотлар ўзларининг кўргазмали қуроллари ва стендлари билан бўш иш ўрни «Голден Осиё Центер Го» МЧЖ, Стелла Модда МЧЖ тикув фабрикаси «Боёвут Бунёдкор» ғишт ишлаб чиқариш МЧЖ, жами 16 та бўш иш ўрни билан тадбирда иштирок этиб, «Бўш иш ўринлари ва вакант лавозимлари» ярмаркасида қатнашдилар.

Боёвут ИИБ Пробация гуруҳи ҳисобида турган ҳозирги кунда вақтинча ишсиз бўлган назорат остидаги шахслардан 11 нафари иштирок этди, 4 нафари Боёвут тумани Учтургон МФЙда жойлашган ҒИШТ ишлаб чиқариш заводига ишга, 2 нафари Стелла Модда МЧЖ тикув фабрикаси жойлаштирилди. 5 нафар назорат остидаги шахсларга мутахассислигидан келиб чиққан холда бўш иш ўринлари таклиф этилди.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага