21 июль 2021 431

Бойсун туманида фирибгар қўй-қўзилардан тушган пулларни ўзлаштириб кетди

Бойсун туманида 2021 йил 15 июнь куни туманнинг “Шифобулоқ” маҳалласида яшовчилар, Н.Матлаб ва Ш.Абдилар туман ИИБга ариза билан мурожаат қилишиб, унда 2020 йил апрель ойларида, таниши туманнинг “Ариқусти” маҳалласида яшовчи, Х.Шароф уларнинг ишончига кириб Ш.Абдининг 1 бош ҳўкизини 10.800.000 сўмга ва Н.Матлубнинг 1 бош қўйини 1.150.000 сўм ва 15 бош қўзиларини 17.250.000 сўм пулга ҳисоблаб олиб, пулларини ўзининг эҳтиёжларига ишлатиб юборганлигини билдирган.

6 июль куни Х.Шарофга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2021. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага