20 май 2021 5155

Булунғур туманида келиб чиқиши номалум, сифатсиз гўшт маҳсулотлари тўхтатиб қолинди

Булунғур туманида жойлашган “Юқори нуқта” ЙПХ масканида ИИБ ходимлари томонидан “Қашқадарё-Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб келаётган М.Ф. бошқарувидаги “Nexia” русумли автотранспорт воситаси тўхтатиб текширилганида, юкхонаси ҳамда салон ичида ветеринария-санитария талабларига жавоб бермайдиган 141 кг. оғирликдаги гўшт маҳсулотлари олиб кетилаётганлиги аниқланди.

Шунингдек, ушбу автомашина билан бирга ҳаракатланиб келаётган, Н.Б. бошқарувидаги “Nexia” русумли автотранспорт воситаси ҳам текширилганида, унинг ҳам юкхонаси ва салони ичида ветеринария-санитария талабларига жавоб бермайдиган, келиб чиқиши номаълум бўлган 46 кг. оғирликдаги гўшт маҳсулоти борлиги аниқланди.

Экспертиза текширув натижасига кўра, ушбу гўшт маҳсулотлари истеъмолга яроқсизлиги аниқланди ва тегишли тартибда йўқ қилинди.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага