18 сентябрь 2021 4085

Бувайда туманида «ВАЗ-2101»ни сотиб олиб, пулларини бермай алдаган шахс қўлга тушди

14 сентябрь куни А.Ш. ИИБга мурожаат қилиб, унда 2021 йилнинг февраль ойида номаълум шахс ишончига кириб, сотмоқчи бўлган «ВАЗ-2101» русумли автомашинасини 12.000.000 сўмга сотиб олишга келишиб, пулини ўн кун муддатда беришини айтиб, автомашинани олиб кетиб, берган ваъдасини бажармасдан автомашинани бошқа шахсга сотиб юбориб, пулини ўз эҳтиёжларига учун сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бувайда тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Ж.Ш содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага