24 январь 2021 4370

Бухоро шаҳрида ўтказилган “Орият” махсус тезкор профилактик тадбири давомида қўшмачи аёл аниқланди

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ва унинг қуйи тизимларида бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамда кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда ахлоққа қарши ҳуқуқбузарлик ва жиноятларга қарши курашиш борасида “Орият” номли махсус тезкор ва профилактик тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири 2021 йил 16 январь куни Бухоро шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 2-сон Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ўтказилди.

Шу куни кеч соат 01:00 ларда ўтказилган тезкор тадбирда Бухоро шаҳар Зулфия кўчасида яшовчи, 1994 йилда туғилган якка тартибда ишловчи  Н.Х., ўзининг яшаш хонадонида фуқаролар Ш.Ш. ва А.А.ларнинг жинсий алоқа қилишлари учун шарт шароит яратиб бериб, бунинг эвазига Ш.Ш. дан 100.000 (юз минг) сўм пул олиб, ғаразли ва паст ниятларда фохишахона ташкил қилганлиги аниқланиб, холислар иштирокида тегишли тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 1-сон Ички ишлар бўлими томонидан Н.Х. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг тегишли моддасига мувофиқ жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага