3 февраль 2023
408
Бухоро шаҳрида валюта қимматликларининг қонунга хилоф муомаласи олди олинди
Бухоро вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг ҳамкорликдаги тезкор профилактик тадбири давомида Бухоро шаҳар Қ.Муртазоев кўчасида яшовчи 1996 йилда туғилган Р.Б. исмли шахс Бухоро шаҳар И.Мўминов кўчаси йўл ёқасида тахминан соат 11:50 ларда бошқа бир фуқародан қонунга хилоф равишда ҳар бир АҚШ долларини 11.333 сўмдан ҳисоблаб, жами 3.200 АҚШ долларини 36.256.000 сўмга сотиб олган вақтида ушланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилган ва 36.256.000 сўм ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Р.Б. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 177-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати