21 май 2022 255

Бухоро шаҳрида «Халқаро зардўзлик ва заргарлик» фестивали тадбирларини ўтказиш борасидаги вазифаларга бағишланган йиғилиш ўтказилди

Жорий йилнинг 20 май куни Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида бошқарма бошлиғи, полковник Шухрат Алиев томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа мутасадди идоралар масъул раҳбарлари ҳамда шаҳар-туманлар масъул раҳбарлари иштирокида видеоселектор тартибида йўриқнома йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 ноябрдаги 629-сонли қарори асосида жорий 2022 йилнинг 21-25 май кунлари Бухоро шаҳрида «Халқаро зардўзлик ва заргарлик» фестивали ўтказилиши юзасидан вилоят ҳокимининг тегишли ташкилий тадбирлар режаси асосида ушбу фестиваль тадбирлари ўтказиладиган ва аҳоли гавжум жойларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар, куч ва воситалар тақсимоти, уларнинг хизмат фаолиятини ташкиллаштириш борасидаги вазифалар бирма-бир тушунтириб берилди.

Норматив ҳужжатларда келтирилган топшириқлардан кўрсатмалардан келиб чиқиб, ҳар бир йўналиш бўйича масъул раҳбарлар бириктирилиб, уларнинг зиммаларидаги вазифалар юзасидан аниқ ва манзилли кўрсатмалар берилди ва тезкор штабларнинг фаолияти кучайтирилди.

Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага