24 март 2023 224

Бухоро вилояти 3-сектор раҳбарининг навбатдаги сайёр қабули Ромитан туманида ўтказилди

Маълумки, аҳоли мурожаатларига ўз вақтида ечим топиш, муаммоларни жойига борган ҳолда ўрганиш мақсадида сектор раҳбарлари томонидан жойларда очиқ мулоқотлар ташкил этилмоқда.

Жумладан, тасдиқланган график асосида Бухоро вилояти 3-сектор раҳбари, Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Миржамол Миралимовнинг навбатдаги сайёр қабули, бугун, 23-март куни Ромитан тумани “Афросиёб” маҳалласи аҳолиси билан ўтказилди.

Сайёр қабулда туман ҳокими, вилоят ва туман 3-сектор ишчи гуруҳи аъзолари, бошқа тааллуқли идоралар масъуллари иштирок этдилар.

Қабулда кўтарилган фуқароларнинг турли ижтимоий иқтисодий ҳамда ички ишлар органлари фаолияти билан боғлиқ масалалар бўйича 15 дан ортиқ мурожаатлари бирма-бир кўриб чиқилди.

Мурожаатларнинг аксарияти жойида бартараф этилиб, ҳудудда “соҳабай”, “маҳаллабай” ва “фуқаробай” иш самарадорлигини ошириш, аниқланган ижтимоий масалаларни бартараф этиш юзасидан сектор раҳбарлари ва тегишли идоралар масъулларига топшириқлар берилди.

Иш юритувига олинган, қўшимча ўрганишни талаб қиладиган мурожаатлар ижроси алоҳида назоратга олиниб, мутасаддиларга ҳар бир йўналиш бўйича топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага