17 март 2022 1557

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Бухоро вилояти Кенгашининг конференцияси ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари Республика кенгаши томонидан тасдиқланган режага асосан 2022 йилнинг 16 март куни Бухоро вилояти Ички ишлар органларида меҳнат қилаётган ходимларни ижтимоий-иқтисодий муҳофаза этиш юзасидан бошқарма маъмурияти ва Бирлашган касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2020-2022 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасининг 2021 йилда бажарилиши юзасидан конференция ўтказилди.

Конференцияга Бухоро вилояти ИИБ нинг хизмат соҳалари, мустақил бошқармалари, ИИВ ЖИЭД 6-ҳудудий минтақа 1,17,20-сон ЖИЭМ лари ва 4-сон ТҲ, Бухоро шаҳар ИИО ФМБ ва ҳудудий ички ишлар органларининг бошлиқлари, ИИВ Бухоро академик лицейининг бошланғич касаба уюшма раислари ҳамда Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Бухоро вилояти Кенгаши мутахассислари иштирок этди.

Тадбирда 2021 йил якунлари бўйича жамоа шартномасининг бажарилиши масалалари муҳокама қилинди.

2021 йилда 110 банддан иборат Жамоа шартномасининг барча бандлари ижроси бажарилганлиги, ҳисобот даврида вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари Бирлашган касаба уюшмасининг 2 та конференцияси ва 23 та қўмитанинг йиғилишлари ўтказилганлиги, бунда ишчи-ходимларнинг меҳнат ва ижтимоий ҳуқуқлари ҳамда манфаатлари ҳимоя қилиниб, ходимларнинг иш шароитларини яхшиланганлиги, уларнинг соғломлаштиришга оид ишлар олиб борилганлиги алоҳида таъкидланди.

Ходимлар санаторийларда соғлиқларини тиклаши учун йўлланмалар билан таъминланганлиги, оилавий моддий шароити оғир, ёрдамга муҳтож ходимларнинг мурожаатлари кўриб чиқилиб, уларга Низомга мувофиқ моддий ёрдам кўрсатилганлиги, шу билан бир қаторда меҳнат интизомини бузган хизматчиларга нисбатан ўтказилган хизмат текшируви хулосаларининг муҳокамаси, байрамлар арафасида айрим хизматчиларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, маданий-оммавий тадбирлар ўтказилганлиги, иш берувчи томонидан ишчи-хизматчиларга ойлик маошлари ва меҳнат таътиллари ўз вақтида берилаётганлиги, байрамлар арафасида ишчи-ходимлар доимий равишда рағбатлантирилаётганлиги тўғрисида маълумотлар берилди.

Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага