29 май 2023 411

Бухоро вилояти ИИБ Тергов бошқармасининг ходимлари учун янги ўқув қўлланманинг тақдимоти бўлиб ўтди

Бухоро вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва қуйи тергов бўлинмалари ходимлари иштирокида Ички ишлар вазирлиги Тергов хизмати фахрийси, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси магистратура факультети доценти А.Шарофутдиновнинг “Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш тергов ҳаракатини расмийлаштириш тартиби” номли ўқув қўлланмасининг тақдимотига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда А.Шарофутдинов иштирок этиб, қўлланманинг мазмун-моҳияти ҳамда унинг яратилиш жараёни ҳақида сўзлаб берди.

Тадбир қатнашчилари қўлланмадаги маълумотлар бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, у барча терговчи ва суриштирувчилар учун фойдали дастуруламал бўлиб хизмат қилишини таъкидладилар.

Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага