31 декабрь 2022 428

Бухоро вилояти ИИБ Вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида «Янги йил» байрами ўтказилди

Жорий йилнинг 30 декабрь куни вилоят Ички ишлар бошқармаси, вилоят Прокуратураси, Миллий Гвардия вилоят бошқармаси, Ёшлар ишлари агентлиги масъул раҳбарлари иштирокида Бухоро вилояти ИИБ ЖХХ ХПБ Вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш Марказида сақланаётган болажонлар учун «Янги йил» байрам тадбири ташкиллаштирилди.

Тадбир давомида марказда сақланаётган болажонлар ҳолидан хабар олиниб, байрам билан самимий муборакбод этилди ва совғалар улашилди.

Бухоро ҳарбий горнизони оркестрининг чиқишлари, «Қорбобо» ва «Қорқиз» иштирокидаги театрлаштирилган томоша, куй ва қўшиқлар болажонларга байрамона қувонч улашди.

Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага