26 июнь 2022
953
Бухорода ноқонуний ер савдоси билан боғлиқ жиноят фош этилди
Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ш.А. бошқа бир фуқаро Ф.нинг ишончига кириб, унга укасининг номидаги «Г.А.» МЧЖга қарашли 7 гектар экин ер майдонини фирибгарлик йўли билан 120.000 АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан 20.000 АҚШ долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Ш.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати