Чилонзор тумани ИИО ФМБ Пробация бўлими ҳисобида турган, ижтимоий аҳволи қониқарсиз бўлган назорат остидаги шахслар билан профилактик ишлар олиб борилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 ноябрь кунидаги №ПҚ4006-сонли “Жиноят-ижроия қонунчилигини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 февраль кунидаги “Ички ишлар органлари пробация хизмати фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори талабларининг ижросини таъминлаш мақсадида бугун 02.12.2022 йил куни Чилонзор тумани ИИО ФМБ Пробация бўлимининг маъсул ходимлари томонидан Пробация бўлимида рўйхатда турган 6 нафар назорат остидаги шахсларнинг яшаш манзилларига борилиб, уларнинг ҳолидан хабар олинди, яшаш шароити билан яқиндан танишилди.
Мазкур ўтказилган “Саховат” тадбири давомида назорат остидаги шахслар, яъни Чилонзор тумани ИИО ФМБ Пробация бўлимижа ахлоқ тузатиш ишлари жазоси билан рўйхатда турувчи Р.А.Камалов, Г.К.Абдуллаева, Н.О.Байниязова, озодликни чеклаш жазоси билан рўйхатда турган Г.А.Зиявутдинова, Б.Н.Эшмуродов ҳамда шартли синов муддатини ўтаётган Л.Б.Тошмуродоваларнинг яшаш хонадонлари ва иш жойларига ташриф буюриб, келгусида жазо ўташ қоидаларига амал қилишлари ва қайта жиноятга қўл урмасликлари учун ижтимоий томондан қўллаб-қувватлаш, ўзларини қийнатёган масалалар бўйича ижобий ечим топиш мақсадида мазкур шахсларга бир марталик моддий ёрдам, яъни озиқ-овқат жамланмалари ташкил этилди ва уларга тақдим этилди.
ИИВ ЖХД Пробация хизмати