4 декабрь 2022 394

Чилонзор тумани ИИО ФМБ Пробация бўлими ҳисобида турган назорат остидаги шахслар учун туманда «Ишга марҳамат» шиори остида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 ноябрь кунидаги №ПҚ4006-сонли «Жиноят-ижроия қонунчилигини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 февраль кунидаги «Ички ишлар органлари пробация хизмати фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори талабларининг ижросини таъминлаш мақсадида бугун 02.12.2022 йил куни Чилонзор тумани «Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази» билан ҳамкорликда Чилонзор тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси биносида «Ишга марҳамат» шиори остида меҳнат ярмаркаси ташкил этилиб, мазкур меҳнат ярмаркасига Чилонзор туман ИИО ФМБ Пробация бўлимида рўйхатда турган 150 нафар назорат остидаги шахслар таклиф этилди.

Мазкур ўтказилган меҳнат ярмаркаси давомида 11та корхона ва ташкилотлардан келган масъул ходимлар томонидан бўш иш ўринлари бўйича маълумотлар берилиб, Пробация бўлимида рўйхатда турган шахсларнинг иш билан таъминлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш ва шу орқали ишга жойлашиб ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўташлари борасида 65 нафар шахсга аниқ бўш иш ўринларига йўлланмалар берилди ҳамда 28 нафар маҳкум ишга жойлаштирилди.

ИИВ ЖХД Пробация хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага