20 сентябрь 2021 4272

Чуқурликка тушиб кетган автомашина йўловчиси вафот этди

2021 йил 16 сентябрь куни соат 15:00 ларда, Тўрақўрғон тумани Шохидон МФЙ ички йўлида, Наманган шаҳрида яшовчи, 1998 йилда туғилган фуқаро Наманган шаҳридаги МЧЖга тегишли бўлган Кобальт русумли автомашинани йўл варақаси билан бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлнинг чап томонига чиқиб кетиб, дала майдонидаги чуқурликка тушиб кетган.

Натижада, Кобалт русумли автомашинада бўлган йўловчи оғир тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.

Кобальт русумли автомашина ҳайдовчиси бош мия ёпиқ шикасти, ўнг чакка ва бел соҳалари эзилиши ҳамда автомашинада бўлган йўловчилар, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 2007 йилда туғилган фуқаро бош мия ёпиш шикасти, ўнг чакка ва бел соҳалари эзилиши, Мингбулоқ туманида яшовчи, 2005 йилда туғилган фуқаро бош мия ёпиш шикасти, чап қўл билак суягини очиқ синиши, Наманган туманида яшовчи, 2005 йилда туғилган фуқаро бош мия ёпиқ шикасти, кўкрак қафаси ёпиқ шикасти, пешона соҳаси юмшоқ тўқималарини лат ейиши ташхиси билан тан жароҳати олишиб, шифохонага ётқизилганлар.

Ушбу ҳолат бўйича Тўрақўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 16 сентябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага