4 май 2022
687
Дарбанд ЙПХ масканида санитария қоидаларига зид равишда олиб кетилаётган гўшт маҳсулоти аниқланди
Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Карантин тадбирларни таъминлаш бўлинмаси ҳамда вилоят Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ходимлари томонидан, “Дарбанд” ЙПХ масканида олиб борилган назорат рейд тадбирлари давомида “Ангор-Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб келаётган 2002 йилда туғилган А.О. бошқарувида бўлган “Cobalt” русумли автотранспорт воситасида ветеринария-санитария қоидаларига амал қилинмаган ҳолда ҳеч қандай ҳужжатларсиз жами 218 (икки юз ўн саккиз) кг гўшт маҳсулотларининг олиб кетилаётганлиги аниқланиб, ўрнатилган тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати