14 май 2022 722

Давлат, хусусий ва мулкчилик шакли турлича бўлган корхоналар раҳбарлари диққатига!

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Моддий-техника таъминоти бошқармаси қуйидаги номлари келтирилган товар-моддий бойликларининг нархларини ўрганиш бўйича эълон беради:

Ошхона анжомлари:

- Биринчи таом учун синмайдиган коса (небьющиеся);

- Иккинчи таом учун синмайдиган ликопча (небьющиеся);

- Ичимлик учун синмайдиган кружка (небьющиеся);

- Сариёғ учун синмайдиган ликопча (небьющиеся);

- Зираворлар учун фарфор идишлар тўплами.

Шунингдек, 

- Жанговар ёнғин қутқарув автомобилларига босим остида ишловчи 16 борли ёнғин ўчириш енглар;

- Ички ёнғин ўчириш жўмраклари учун енглар;

- Ўт ўчириш воситалари.

Тижорат таклифи қуйидаги манзилда қабул қилинади: Тошкент шаҳар М. Ашрафий кўчаси 103 уй. Тижорат таклифлари эълон чоп этилган санадан бошлаб 10 иш куни мобайнида қабул қилинади.

Маълумот учун ҳар куни соат 9:00 дан 18:00 гача юқоридаги манзилга мурожаат этишлари мумкин. Телефон: (71) 291-80-03,

Тижорат таклифи конвертга солиниб муҳрланган бўлиши ҳамда конверт хатга илова қилинган ҳолда белгиланган муддатда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Моддий-техника таъминоти бошқармасига тақдим этилиши шарт.

ИИВ М ва МТТД Моддий-техника таъминоти бошқармаси

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага