7 январь 2022 4386

Деҳқон бозорларда истеъмолга яроқсиз озиқ-овқат маҳсулотлари аниқланди

Андижон вилояти ИИБ ЖТСХ Карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмаси ҳамда вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси билан ҳамкорликда деҳқон бозорлар ва озиқ-овқат савдо ярмаркаларида жамоат тартибини сақлаш, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, тозалик ва санитария тартиб-қоидаларига риоя этиш, аҳолига сифатсиз озиқ-овқат маҳсулотларини сотилишига йўл қўймаслик борасида тезкор профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 5 январь куни Олтинкўл туманида жойлашган «Қўштепа» деҳқон бозори ҳамда Булоқбоши туманида жойлашган «Булоқбоши» деҳқон бозорларида ветеринария-санитария ҳужжатларсиз, санитария-гигиена талабларига зид равишда номаълум шароитда тайёрланган жами 330 кг. истеъмолга яроқсиз яъни 117 кг. гўшт ва гўшт маҳсулотлари, 161 кг. номаълум шароитида тайёрланган тузлама маҳсулотлари ҳамда 52 кг. сут ва сут маҳсулотлари савдодан олиниб, белгиланган тартибда йўқ қилиш учун ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимига топширилди.

ИИВ ЖХД Жамоат тартибини сақлаш хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага