18 июль 2022 779

Денов тумани Ички ишлар бўлимида «Уч авлод» учрашуви бўлиб ўтди

Учрашувда вилоят ИИБ масъуллари, туман ИИБ раҳбарияти, ёш ходимлар ва нафақадаги ходимлар иштирок этишди.

Тадбирда, Сурхондарё вилояти ИИБ фахрийлар кенгаши раиси, истеъфодаги подполковник Акром Шарофиддинов сўнгги йилларда мамлакатимиз Президенти раҳбарлигида ички ишлар органларида амалга оширилаётган ислоҳотлар, соҳани аҳолига ўз вақтида ва сифатли хизмат кўрсатадиган, профессионал тизимга айлантиришга қаратилган чора-тадбирлар хусусида сўз юритиб ўтди.

«Уч авлод» вакиллари ўртасида бўлиб ўтган учрашув давомида сўз олган иштирокчилар, ички ишлар тизимининг тарихи, бугуни ва келажаги ҳақидаги мулоҳазали фикрлари бугунги кунда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишга қаратилганлиги билан муҳим аҳамият касб этади.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага