5 март 2022 1503

“Диққат пиёда” тадбирининг сўнги кунида Фарғона вилоятида қидирувга берилган фуқаро ушланди

Жорий йилнинг 28 феврал куни Зангиота тумани ҳудудидан ўтган М39 “Тошкент-Термиз” автомобиль йўлида йўлни белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган пиёда, шу ҳудудда хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори А.Ўтамишовнинг эътиборини тортади ва пиёдага чора кўриш мақсадида тўхтатади.

Планшет ёрдамида фуқаронинг шахси текширилганда у – 1983 йилда туғилган Фарғона вилоятида яшаган фуқаро Х.З. эканлиги ва Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан айбланиб, 2021 йилнинг 31 декабр кунида Фарғона вилояти Марғилон шаҳри ИИБ томонидан қидирув эълон қилинганлиги аниқланди.

Қидирувдаги шахсга нисбатан эҳтиёт чораси "Қамоқ" бўлганлиги учун фуқаро Зангиота тумани ИИБ вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилди.

Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХХ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага