Диққат танлов!
Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлигининг Киберхавфсизлик маркази ва ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан 12 ёшдан 17 ёшгача бўлган болаларни #SaferInternetDay доирасида энг яхши шиор учун танловда иштирок этишга таклиф қилади.
Улар Хавфсиз интернет Миллий марказининг шиори бўладилар.
Танловдан кўзланган мақсад кибермаконда болалар хавфсизлиги ва ҳимоясини ўзида мужассам этувчи шиорни ишлаб чиқишдан иборат.
Бу, шунингдек, болалар ва ўсмирлар томонидан рақамли технологиялардан хавфсиз фойдаланишни тарғиб қилиш бўйича тадбирларда қўлланилади.
Танлов ўтказиш муддатлари: 2022 йил 20 апрелдан 11 май (соат 24:00) гача.
Натижалар эълон қилиниши: 2022 йил 31 май, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазирлиги ва ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси веб-сайти ва ижтимоий тармоқларида.
Танлов ғолиблари сертификат ва совғалар билан тақдирланадилар:
1-ўрин – Планшет (Samsung Galaxy Tab S7 11" 128Gb 4G)
2-ўрин – Элеcтрон китоб ўқувчи (Amazon Kindle Paperwhite 10th Generation)
3-ўрин - Фитнес билагузук (Xiaomi MI smart band 6)
1. Ўзбекистонда болалар кибермакондан хавфсиз фойдаланиши билан боғлиқ шиорни қуйидаги шаклда ёзинг:
• Шиор;
• Ифодалар;
• Иборалар;
• Икки қатор шеър;
• Гап.
2. Қуйидаги аризани тўлдиринг (А4 форматида почта орқали юбориладиган хатга ёки Wоrd ҳужжат форматида электрон почтага илова қилинг):
• Иштирокчининг тўлиқ ИСМИ ШАРИФИ
• Иштирокчининг ёши;
• Яшаш манзили;
• Таълим маскани ва синфи;
• Алоқа учун телефон рақамлари;
• Email манзили;
• Танловга юборилган ишни кўрсатиш: шиор;
3. Шиор ва аризани қуйидаги манзилга:
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик маркази, 100029, Тошкент ш., Яккасарой тумани, Юнус Ражабий кўчаси 1 ёки tashkent@unicef.org электрон почтасига юбориш, бунда конверт устида ёки электрон хат мавзусида Танлов «#SaferInternetDay» деб кўрсатиш.
Номинация бўйича ғолибларни аниқлаш танлов комиссияси томонидан амалга оширилади.
Комиссия таркибига Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик маркази, ЮНИCЕФ, Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича Вакили идораси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва болалар ва ўсмирлар газетаси бош муҳаррири киради.
Танлов комиссияси аъзолари танловга юборилган ишлар орасидан баҳолашнинг белгиланган мезонларига мувофиқ «энг яхши шиор»ни аниқлайди.
* Комиссия олдиндан аниқланган мезонларга мувофиқ 3 та энг яхши шиорни танлайди.
Шартлар*
1) Танловда Ўзбекистоннинг исталган ҳудудида истиқомат қилувчи, рақамли технологиялардан хавфсиз фойдаланиш масалаларига қизиқадиган ҳамда Интернетдан фойдаланишда барчанинг хавфсизлиги ва ҳимоясини таъминлаш бўйича ўз ғоялари билан ўртоқлашмоқчи бўлган 12 ёшдан 17 ёшгача болалар қатнашиши мумкин.
2) Ҳар бир иштирокчи танловга фақат битта шиор тақдим этиши мумкин.
Шиор
1) Шиор қоғозга қўл билан тушунарли ёзилиши ёки ўзбек, қорақалпоқ ёки рус тилларида босма шаклда тақдим этилиши мумкин.
2) Шиор маълумотли, ихчам ва эсда қоладиган бўлиши керак.
3) Муаллифлик ҳуқуқини бузувчи мавжуд шиорлардан нусха қилинган, шунингдек камситиш ва зўравонликни тарғиб қилувчи, бошқа шахсларнинг шаъни ва қадр-қимматини эрга урувчи, беҳаё сўз ва тасвирларни ўз ичига шиорлар танловга қўйилмайди.
Барча иштирокчиларга омад тилаймиз! Болалар томонидан Интернетдан хавфсиз фойдаланишни тарғиб қилишда бизни қўллаб-қувватланг!
Болаларни рақамли макондаги таҳдидлардан биргаликда ҳимоя қилайлик!
ИИВ Киберхавфсизлик маркази