5 январь 2023
559
Эҳтиётсизлик оқибати
Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида рўйхатда туриб, Жиззах вилояти Фориш тумани Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғинида вақтинча яшовчи Х.Ч. ов қуролидан жароҳатланди. Чорва молларидан хабар олиш мақсадида йўлга чиққан ушбу шахснинг эҳтиётсизлиги оқибатида елкасидаги милтиқ отилиб кетиб, сочма қўрғошин ўқнинг бир донаси товонига тегган. У шифохонага ётқизилди.
“ИЖ-54» русумли, 12 калибрли, 2 стволли ов қуролига жабрланувчи қонуний эгалик қилган. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати