8 май 2022 783

Эксперт-криминалистика бўлинмалари ходимлари фаолиятини баҳолаш ва рағбатлантириш тартиби белгиланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 февралдаги ПҚ-122-сон қарорига асосан «Генетик тадқиқотлар ўтказиш ва шахснинг геном ахборотини давлат рўйхатига олиш билан шуғулланадиган алоҳида мутахассисликка эга ходимларга, шу жумладан ишчи ва хизматчиларга ҳар ойлик устама ҳақ тайинлаш тартибини белгилаш», шунингдек «Мотивация-шароит-рағбат-натижа» тамойили асосида эксперт-криминалистика бўлинмалари ходимлари фаолиятини баҳолаш ва рағбатлантириш тартибини белгилаш» вазифалари юклатилган.

Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида «Ички ишлар органлари эксперт-криминалистика бўлинмалари ходимлари, ишчи ва хизматчиларига ҳар ойлик устама ҳақ белгилаш тартиби тўғрисида» Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи тасдиқланди.

Эксперт-криминалистика бўлинмалари ходимлари меҳнатига устама ҳақ тўланиши қуйидагиларни таъминлайди:

«Мотивация-шароит-рағбат-натижа» тамойили асосида ходимлар, ишчи ва хизматчиларга касб маҳорати ҳамда илмий салоҳиятини ошириб боришлари учун шарт-шароитлар яратилади, уларни муносиб рағбатлантириш орқали профессионал мутахассислар жамоаси шакллантирилади ҳамда эксперт-криминалистика фаолияти юқори даражага кўтарилади;

жиноятларни илғор хорижий тажрибаларни қўллаб, эксперт-криминалистика имкониятларидан кенг фойдаланган ҳолда фош этиш самарадорлигини янада оширади;

илмий изланувчанлик, илмий тадқиқот ва конструкторлик ишланмалари муносиб рағбатлантирилади;

ходимлар, ишчи ва хизматчиларнинг интеллектуал ва профессионал салоҳиятини ошириш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш, уларда ташаббускорлик, етакчилик фазилатларини ривожлантиради.

ИИВ Эксперт-криминалистика бош маркази

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага