27 апрель 2022 688

Эксперт-криминалистиканинг замонавий имкониятлари билан танишилди

Корея Республикасида ташкил этилаётган малака ошириш курслари давом этмоқда.

25 апрель куни ИИВ Академияси вакиллари Полиция тергов академиясида тажриба алмашиш имконига эга бўлишди. Жанубий кореялик малакали мутахассислар томонидан таълим муассасаси фаолияти таништирилиб, замонавий эксперт-криминалистикада воқеа жойидаги изларни аниқлаш ва таҳлил қилиш, қон таҳлиллари, шахси номаълум мурда суякларини тадқиқ қилиш бўйича машғулотлар ўтказилди. Академия қошидаги криминалистик полигонда махсус техник воситалар ва уларни қўллаш усуллари кўрсатилди.

Маҳорат дарслари Корея полицияси инсон ресурсларини бошқариш институтининг ўқув жараёни ва моддий-техника базаси билан танишув асносида давом эттирилди. Кореялик талаба ёшлар билан мулоқот давомида кадрлар тайёрлаш бўйича амалиётга татбиқ этилган ўзига хос ёндашувлар, ахборот ва рақамли технологияларнинг афзалликлари, назария ва амалиёт уйғунлигининг муҳим жиҳатлари хусусида фикр алмашилди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага