26 май 2022 389

“Экстремал ҳолатларда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш”

Маълумки, Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида тингловчилар билан ҳар бир фан ва мавзулар нуқтаи-назаридан амалий машғулотларни гуруҳлар кесимида ўтказиб бориш тизимли йўлга қўйилган.  Бу эса ўз навбатида тингловчиларнинг машғулотни пухта ўзлаштириши ва кўпроқ амалий тушунчаларга эга бўлишига хизмат қилиш тайин.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институти Бектемир базасида бошланғич касбий тайёргарлик ўқув курси тингловчилари билан “Экстремал ҳолатларда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш” мавзусида амалий-ўқув машғулоти ўтказилди.

Унда институт тиббиёт бўлими ходималари томонидан тиббий ёрдам кўрсатиш кетма-кетлиги ва жараёнда қандай тартибда иш олиб бориш лозимлиги уқтирилди.

Амалий машғулот давомида тингловчиларга жароҳат олганда қон кетиш жараёнида қандай қилиб биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш лозимлиги, синиш ва унинг турлари, зарарсизлантириш усуллари ва унинг салбий оқибатлари ҳаётий мисоллар билан тушунтириб берилди.

Ўқув машғулоти сўнггида биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича керакли ва муҳим тавсиялар берилиб, тингловчиларни қизиқтирган саволларга ходималар томонидан жавоб қайтарилди.

ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага