15 май 2022 334

Элликқалъа туманида навбатдаги сайёр қабул бўлиб ўтди

2022 йил 13 май куни Элликқалъа тумани «Элликқалъа» овул фуқаролар йиғини маъмурий биносида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари подполковник А.Утемуратов ва Элликқалъа тумани ИИБ бошлиғи подполковник У.Ситмуратовлар томонидан Элликқалъа тумани аҳолиси ўртасида сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабул давомида, вазир ўринбосари подполковник А.Утемуратов томонидан жами 9 нафар фуқароларнинг турли масалаларидаги мурожаатлари қабул қилинди, улардан 7 та мурожаатдаги важлар қаноатлантирилган бўлса, 2 та мурожаат бўйича тушунтиришлар берилди.

Сайёр қабулдаги мурожаатлар суд-ҳуқуқ ҳамда кундалик турмуш муносабатидаги айрим масалаларга тааллуқли эканлиги аниқланди.

Барча фуқароларнинг аризалари қабул қилиниб, ижроси назоратга олинди.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Ахборот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага