11 июль 2020
4149
Энага бўлиб ишловчи ва ўғриликда гумонланувчи аёлга нисбатан жиноий иш қўзғатилди
29 июнь куни Яккасарой тумани ички ишлар органларига 46 ёшли Надежа В. мурожаат қилди. Аризачи унинг сумкасидан 3.700 АҚШ доллари йўқолганини маълум қилди.
Ўтказилган текширув давомида энага бўлиб ишловчи 29 ёшли Малика М. пулларни ўғирлаганлиги аниқланди.
Мазкур факт асосида Жиноят кодексининг 169-моддаси («Ўғрилик») бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати