10 май 2022 546

“Энг намунали эксперт-криминалистика жамоаси” ва “Энг яхши эксперт-криминалист” кўрик-танловлари ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 февралдаги ПҚ-122-сон қарорига асосан “Ички ишлар органлари тизимида “Энг намунали эксперт-криминалистика жамоаси” ва “Энг яхши эксперт-криминалист” кўрик-танловларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида Низом” Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи билан тасдиқланди.

Ҳудудий ички ишлар органлари эксперт-криминалистика бўлинмаларининг хизматда йўлга қўйган янгиликлари, илғор иш ютуқларини бошқа ҳудудларга намойиш қилиш ва жорий этиш мақсадида мусобақалар навбати билан Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ички ишлар органларида ўтказилиши назарда тутилган.

Кўрик-танлов ҳар йили ўтказилади, совриндорларга кубок ва пул мукофотлари “25 октябрь – Ички ишлар органлари ходимлари куни” муносабати билан ўтказиладиган байрам тадбирида тантанали равишда топширилиши таъминланади.

Кўрик танлов мусобақаларида фахрли биринчи ўринни эгаллаган жамоага кубок тақдим этилади. Эксперт-криминалистика бўлинмалари хизмат фаолияти натижаларига кўра давлат мукофотларига ҳамда вазирликнинг турли рағбатлантиришлари учун номзодлар ҳамда янги технологиялар билан таъминлаш кубокка эга бўлган жамоа орасидан танлаб олинади.

Эксперт-криминалистлар ўртасида ўтказиладиган шахсий ва жамоавий биринчиликлар натижасида эксперт-криминалистика соҳасида илмий тадқиқот ишларини ривожлантиришга,  профессионал касб маҳоратига эга бўлган истеъдодли криминалистларни аниқлашга, истиқболли кадрлар захирасини шакллантиришга ҳамда ўз касбига бўлган садоқат, ғурур ва ифтихор каби ҳис-туйғуларини кучайтиришга хизмат қилади.

ИИВ Эксперт-криминалистика бош маркази

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага