26 февраль 2021 4410

Европа Иттифоқининг Марказий Осиёдаги "LEICA" дастури мутахассислари делегацияси билан учрашув

Жорий йилнинг 25 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ходимларининг Европа Иттифоқининг Марказий Осиёдаги дастури «LEICA» (Law Enforcement in Central Asia) экспертлари делегацияси билан учрашуви бўлиб ўтди.

Мазкур йиғилишнинг мақсади «LEICA» лойиҳаларини амалга оширишни муҳокама қилишдан иборат бўлди.

Учрашув давомида Европа Иттифоқининг "LEICA" МО лойиҳаси раҳбари дастур доирасида Европа томони ўз салоҳиятини ошириш мақсадида Марказий Осиё давлатларининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик тузилмалари билан конструктив мулоқот ўрнатиш ниятида эканини таъкидлади. Шу билан бирга, у Европа Иттифоқи ҳам терроризмга қарши курашишнинг турли жабҳаларида Ўзбекистоннинг илғор тажрибасини ўрганиш ниятида эканини таъкидлади, шунингдек, жорий йилда лойиҳани амалий татбиқ этиш босқичи бошланиб, унинг доирасида Европа Иттифоқининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш бўйича мутахассисларини жалб қилган ҳолда Ўзбекистондаги Ички ишлар вазирлиги учун бир қатор семинарлар, тренинглар, веб-семинарлар ташкил этишини таъкидладилар.

Учрашув якунлари бўйича томонлар ушбу йўналишдаги ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришни давом эттиришларини белгилаб ўтдилар. Учрашув ўзаро ишонч ва конструктив мулоқот руҳида ўтди.

ИИВ Халқаро ҳамкорлик бошқармаси

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага