Фан олимпиаданинг III-шаҳар босқичи ғолиблари тақдирланди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Иқтидорли ўқувчилар ўртасида фан олимпиадаларини ўтказиш тизимини такомиллаштириш ҳамда хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактабни аниқлаш тизимини жорий этиш тўғрисида» 2021 йил 9 сентябрдаги 562-сон қарорига асосан жорий йилнинг 29 ноябрь куни ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқувчилари умумтаълим фанларидан олимпиаданинг III-шаҳар босқичида жами 4 та фан бўйича иштирок этишди. Олимпиада натижаларига кўра, мактаб-интернати 9-А-синф ўқувчилари тарих фанидан Ҳикматуллаев Элнур Юнус ўғли фахрли 1-ўринни, (тарих фани ўқитувчиси Мухаммадиев Жавлон Хайитбоевич) Собиржонов Саидолимхон Орифхон ўғли фахрли 2-ўринни (тарих фани ўқитувчиси Усмонова Матлуба Носировна) ва Абдурашитов Шоҳжаҳон Рахимжон ўғли 4-ўринни (тарих фани ўқитувчиси Мухаммадиев Жавлон Хайитбоевич) шунингдек, география фанидан мактаб-интернати 9-А-синф ўқувчиси Отажонов Сардорбек Азизбекович фахрли 1-ўринни ва 9-Б-синф ўқувчиси Мамадихонов Муҳаммадалихон Аламхон ўғли фахрли 2-ўринларни (география фани ўқитувчиси Исматов Жахонгир Атавуллаевич) эгаллашди.
1-ўринни эгаллаган ўқувчилар 1.800.000 сўм пул мукофоти билан 2-ўринни эгаллаган ўқувчилар 1.200.000 сўм пул мукофоти билан ҳамда 1-, 2-даражали дипломлар билан тақдирланишди.
Ички ишлар вазирлигининг ихтисослаштирилган мактаб-интернати