3 август 2022 922

Фарғона шаҳрида дорихонага ўғирликка тушган шахс қўлга тушди

Фарғона шаҳар. Фуқаро М.А ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 13 июнь кунидан 14 июнь кунига ўтар кечаси номаълум шахс Янги аср кўчасида жойлашган дорихонасига ғайриқонуний равишда кириб, дорихонадан жами нархи 1.700 АҚШ долларлик 2 дона ноутбук, кузатув камера хотираси ва 400.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “Г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида ушбу жиноятни М.Б содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага