2 октябрь 2022 2278

Фарғона шаҳрида қаровсиз қолган автомашина салонидан 100 АҚШ доллар пулни ўғирлаган шахсга жиноят иши қўзғатилди

18 август куни Д.А. Ш.З.нинг Ойбек кўчасида қаровсиз қолдирган “Нексия 2» русумли автомашинаси салонида бўлган 100 АҚШ долларини ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага