30 январь 2023 657

Фарғона туманида «Дамас» русумли автомашина салонидан магнитофон ва овоз кучайтиргичларни ўғирлаган шахс қўлга тушди

Оқбилол маҳалла ҳудудида яшовчи Н.Р исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 27 октябрь кунидан 2023 йилнинг 21 январь кунигача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс яшаш хонадони олдида қаровсиз қолдирилган «Дамас» русумли автомашинаси салонидан нархи 1.500.000 сўмлик “Pioneer” русумли магнитофони ва 2 дона овоз кучайтиргичларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни вояга етмаган А.О содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!

Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага