8 январь 2023 337

Фарғона вилояти ИИБ раҳбарияти томонидан ҳудудларда ташкил этилган ҳушёрхоналар фаолияти ўрганилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 16 май кунидаги «Аҳолига наркологик ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорига асосан вилоятимизда 2022 йилда 12 та ва 2023-2024 йилларда 3 та туман-шаҳарда маст ҳолатдаги фуқароларни тиббий реабилитация қилиш бўйича ҳар бири 10 ўрин-жойли шифохоналар ташкил этиши белгиланган.

Фарғона вилояти ИИБ, Миллий гвардия ҳамда соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбарияти томонидан жойларда ташкил этилган ҳушёрхоналар ўрганиб чиқилди.

Жумладан, Фарғона вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари, подполковник Фарруҳбек Ўсаров бошчилигидаги ўрганилишларда мазкур масканлардаги шароит, жиҳозланиши бўйича қилинган ишлар кўздан кечирилиб, аниқланган камчиликларни юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага