31 март 2022 437

Фарғона вилоятида пробация ҳисобида турган шахслар билан профилактик тадбирлар ўтказилмоқда

Инсонпарварлик тамойиллари асосида айрим юртдошларимизга озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо турлари тайинланади ҳамда уларни соғлом турмуш тарзига қайтариш, қайта жиноят содир этишларига йўл қўймасликлари учун ИИО пробация хизматларига бириктирилади.

Ана шундай мақсадлар ижросини таъминлаш мақсадида, Жиноятчиликка қарши курашиш ойлиги доирасида Фарғона вилоятида Пробация назоратида турган 1158 нафар назоратдаги шахслар билан профилактик суҳбатлар ўтказилди.

Тадбир давомида 158 нафар ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган назоратдаги шахсларнинг иш жойлари текширилди. Тунги текширувлар давомида, жами 98 нафар озодликни чеклаш жазосини ўтаётган назоратдаги шахсларнинг суд томонидан белгиланган чекловларга амал қилаётганликлари уларнинг яшаш манзилларига борилиб ўрганилди.

Қўқон шаҳрида 3 нафар, Риштон туманида 2 нафар ва Бешариқ тумани ҳамда Фарғона шаҳрида 1 нафардан тайинланган жазоларни ўташдан қасддан бўйин товлаган шахсларнинг жазоси оғирроғига алмаштирилди.

Қўқон шаҳри ҳамда Бағдод туманларида аҳоли бандликка кўмаклашиш бўлимида семинарлар ташкил этилиб, иш билан банд бўлмаганларни аҳолини иш билан таъминлаш, касбга йўналтириш ва субсидиялар ажратилиши ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорида ишга жойлаштириш масалаларида тушунтириш берилди.

Қўқон шаҳар ИИБ Пробация бўлими ҳисобидаги «Меҳр» ва «Афв» фармонига кўра афв этилган шахслар билан учрашувлар ташкил этилиб, иш билан банд бўлмаган 1 нафар шахс иш билан бандлиги таъминланди.

Шунингдек, 65 нафар назоратдаги шахсларни ўталмаган жазолари ЖИБ судлар томонидан муддатидан илгари шартли озод этилди.

Бу каби тадбирлар жойларда мунтазам давом эттирилмоқда.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага