12 февраль 2021 4207

Фарғонада 44.100.000 сўмлик сочлар аёлдан тортиб олинди

10 февраль куни фуқаро Б.Б., Ў.Н., А.Д., ва Х.Ж.лар бир гуруҳ бўлиб, Қува кўчасида жойлашган дала ер майдонида Қ.З. исмли аёлни олдига келишиб, нархи 44.100.000 сўмлик тўрт дона қопларда жойланган 70 кг. сочларини очиқдан-очиқ тортиб олиб, ҳодиса жойидан яширинишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми «а» банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага