21 март 2022 799

Фахр ва садоқат билан

Олис Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманида туғилиб вояга етган Абдураҳмон мактабни тамомлаб, муддатли ҳарбий хизматга йўл олди. Йигитлик бурчини Жиззах вилоятидаги ҳарбий қисмда ўтаб қайтгач, бироз муддат дала ишларида отасига кўмаклашди.

Ота-онасининг дуосини олиб, халқ тинчлиги йўлида астойдил хизмат қилиш учун ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли Қарши шаҳрида жойлашган 7533-ҳарбий қисмга ҳужжат топширган А.Боймуродов контракт асосидаги илк хизмат фаолиятини 2008 йилда мазкур ҳарбий қисм назоратчиси лавозимида бошлади.

Устозлари сержант Икром Эрқулов ва кичик сержант Мутал Бойбековдан соҳа сир-асрорларини ўрганди.

Оддий аскар А.Боймуродов уддабуронлиги ва берилган топшириқларни ўз вақтида бажариши натижасида раҳбарият томонидан секция командири лавозимига ўтказилди. 
Эндигина хизматга келган ёшларга касб сирларини ўргатиб, устоз-мураббийлик анъаналарига ҳам ўз ҳиссасини қўшиб келди.

Ҳарбийлик кишидан қатъий тартиб-интизомга риоя этишни талаб қилади, - дейди биз билан суҳбатда оддий аскар А.Боймуродов. - Шу боисдан зиммамдаги масъулиятни чуқур ҳис этиб, вазифамни сидқидилдан бажаришга интиламан.

Қарийб 15 йилдан буён касбини ардоқлаб келаётган Абдураҳмон Боймуродов жисмоний, жанговар ва касбий тайёргарлик машғулотларида ҳамиша фаол.

Содиқ Раҳимов, «Postda» мухбири. Қашқадарё вилояти.

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага