3 октябрь 2021 230

Фахрийлар – фахримиз!

Сирдарё вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ҳамда унинг шаҳар ва туманлардаги бўлинмалари томонидан фахрийларга ҳурмат эътибор билан қараш ҳамда уларнинг ҳаётий бой тажрибаларидан ёшларни тарбиясида фойдаланиш борасида бир қатор тизимли чора-тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.

Жумладан, Сирдарё вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ҳамда унинг жойлардаги бўлинмалари ходимлари 1 октябрь «Ўқитувчилар ва мураббийлар» куни муносабати билан Сирдарё вилояти Ички ишлар органлари Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизматларида узоқ йиллар самарали хизмат қилиб, бугунги кунда ҳам ўзларининг бой ҳаётий тажрибаларини ёш ходимларга ўргатиб келаётган фахрийлар билан дилдан суҳбат ўтказиш мақсадида уларнинг хонадонларига ташриф буюрдилар.

Ташриф чоғида Сирдарё вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизмати ходимлари тизимда фаолият юритган собиқ фахрий ходимлар ҳолидан хабар олдилар ҳамда уларга ўзларининг самимий тилакларини изҳор қилдилар. Ходимлар томонидан эҳтиром сифатида олиб келинган эсдалик совғалари тақдим этилди. Шу куни шогирдлар қадрли устозлари даврасида суҳбат қуриб, самимий дил изҳорларини билдиришди.

Сирдарё вилоят ИИБ МваФРБ
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

© 2006-2021. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага