7 октябрь 2021 4519

Фирибгар Корея давлатига ишга жўнатаман деб алдаб кетди

2021 йил 1 октябрь куни, Андижон вилояти Балиқчи туманида яшовчи, 1989 йилда ва 1967 йилда туғилган фуқаролар ариза билан мурожаат қилиб, 2018 йил ёз ойларида, Чортоқ туманида яшовчи, Наманган шаҳридаги МЧЖ раҳбари, 1978 йилда туғилган фуқаро уларни ишончига кириб, Корея давлатига ишга жўнатишини, у ерда иш билан таъминлашини айтиб, алдаб, фуқаролардан 5.050 АҚШ ва 5.300 АҚШ долларини олиб, ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Бундан ташқари, фуқаро ўзининг жиноий ҳаракатларини такроран давом эттириб, 2018 йил ёз ойларида, Наманган шаҳрида яшовчи, 1982 йилда туғилган фуқарони ишончига кириб, Корея давлатига ишга жўнатишини айтиб, алдаб, 56.000.000 сўм пул ва 70 АҚШ долларини олиб, ўзининг шахсий эҳтиёжи учун ишлатиб юборганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 4 октябрь куни Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага