10 январь 2023 687

Фирибгар мулк эгасини чув туширди

Термиз шаҳрида 2022 йил 30 декабрь куни шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлимининг хабарига кўра, Термиз шаҳарида яшовчи, И.Камол (исм шарифлар ўзгартирилган) 2022 йил май ойида, Термиз туманида яшовчи, С.Салим билан танишиб, унга тегишли бўлган, Термиз шаҳри жойлашган 2-қаватли савдо биносини 840.000.000 (саккиз юз қирқ миллион) сўмга савдолашиб, пулларини 2022 йил сентябр ойига қадар тўлиқ қилиб беришга айтиб, бошидан 50.000.000 (эллик миллион) сўмини бериб, 2 қаватли савдо биносини турмуш ўртоғи, Ж.Жамиланинг номига уч томонлама риелторлик ташкилоти асосида шартнома асосида расмийлаштириб олиб, ушбу 2 қаватли бино учун берилиш керак бўлган 790.000.000 (етти юз тўқсон миллион) сўм пул маблағларини бермасдан келаётганлиги аниқланган.

30 декабрь куни И.Камолга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага