7 декабрь 2022 757

Фирибгар харид қилган узум маҳсулотининг пулларини ўзлаштириб кетди

Олтинсой туманида 2022 йил 22 ноябрь куни туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳидан тушган ҳужжатларга кўра, Қашқадарё вилоятида яшовчи, муқаддам фирибгарлик жинояти билан судланган, Ш.Шоберди (исм шарифлар ўзгартирилган) жорий йилнинг август-сентябрь ойларида Олтинсой туманига келиб, туманнинг «Чеп» маҳалласида яшовчи, фермер хўжалиги раҳбари, С.Санжардан 23.180.000 (йигирма уч миллион бир юз саксон минг) сўмлик ва туманнинг «Гулистон» маҳалласида яшовчи, С.Суҳробдан 11.600.000 (ўн бир миллион олти юз минг) сўмлик узум маҳсулотларини ўзаро келишиб сотиб олиб пулларини 13 сентябрь кунига қадар беришини ваъда қилиб, шу кунга қадар пулларини бермаганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ш.Шобердига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага