15 март 2023 709

Фирибгарлик ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилди

Чилонзор тумани ИИО ФМБга 63 ёшли Гўзал Д. мурожаат қилиб, таниши 33 ёшли Раҳматулло Т. январь ойининг ўрталарида, унга хориждан 14 дона “iPphone 14 Pro Ma” русумли телефонларни олиб келиб беришини ваъда қилган. Раҳматулло Гўзалдан жами 38.000 АҚШ долларини олиб, ваъдасини бажармай, пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага