3 январь 2022 4209

Фирибгарнинг яна бир найранги: молингни сўйиб, гўштини сотиб пулини бераман!

Узун туманида 2021 йил 15 декабрь куни туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмасининг хабарига кўра, 27 сентябрь куни туманнинг «Баҳористон» маҳалласида яшовчи, Х.Элмурод (исм-шарифлар ўзгартирилган) туманнинг “Қарашик” маҳалласида яшовчи, С.Ғуломнинг ишончига кириб, нархи 12.260.000 сўмлик 1 бош қорамолини сўйиб, гўштини сотиб беришини айтиб, ушбу гўштнинг пулларини бермасдан ўзининг эҳтиёжларига ишлатиб юборганлиги аниқланган. 

Бундан ташқари, Х.Элмурод сентябрь ойида фуқаро Ж.Нормуроднинг жами 65.775.000 сўмлик 5 бош қорамолни, С.Санжарнинг жами 59.261.000 сўмлик 6 бош қорамолини ва Л.Латифнинг жами 15.978.000 сўмлик 2 бош қорамолларини сўйиб гўштини сотиб беришини айтиб, ушбу молларни олиб пулларини бермасдан ўзининг эҳтиёжларига ишлатиб юборганлиги аниқланган. 

15 декабрь куни Х.Элмуродга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага