29 июль 2021 4094

Фуқаро бетон бўлагидан оғир жароҳат олди

2021 йил 27 июль куни соат 01:00 ларда, Наманган шаҳар Янги Наманган туманида яшовчи, 1991 йилда туғилган аёл яшаш хонадонида маҳалладоши, 1981 йилда туғилган фуқаро қарз сўраб борган вақтида, у билан ўзаро жанжаллашиб, шу ерда бўлган бетон бўлаги билан 1981 йилда туғилган фуқарони пешона қисмига бир маротоба уриб, тан жароҳати етказган.РШТЁИМ Наманган филиалининг 2021 йил 27 июль кунги маьлумотномасида,  фуқаронинг бош мия лат ейиши, бош мия чайқалиши, пешона соҳасида 2 та лат еган йиртилиши, туби майдаланиш санчилган пешона суяги, мия қаттиқ пардаси бутунлиги бузилмаган тан жароҳатлар борлиги аниқланган.Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 27 июль куни Ўз.Р ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага