31 январь 2021 1167

Фуқаро маст ҳолда кўрсатган “ҳунарлари” учун жиноий жавобгарликка тортилмоқда

Наманган шаҳрида яшовчи Б.Н. жорий йил 30 январь куни соат 03.00 ларда спиртли ичимликдан маст ҳолда Наманган шаҳар, Давлатобод туманида жойлашган кафега келиб, кафе раҳбари Н.О.га пицца егулигини насияга олиб кетишини айтиб, совуқ қурол ва темир таёқ (бита) билан таҳдид қилган. Кафе раҳбари Н.О. насияга савдо қилмаслигини айтгач, ёнида бўлган ўткир тиғли жисм билан унинг чап кўкрак қафаси орқа юзасига уриб тан жароҳати етказган.

Шунингдек, Б.Н. ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, шу куни Спарк русумли автомашинани бошқариб, укаси Ғ.Н. билан бир гуруҳ бўлиб, соат 06-30ларда Наманган шаҳар, И.Каримов кўчасида жойлашган Наманган вилояти ИИБ ЙХҲБ биноси рўпарасидаги чорраҳада Малибу русумли автомашинани йўлини қисиб тўхтатиб, ҳеч бир сабабсиз совуқ қурол ва темир таёқ (бита) билан автомашинанинг олд эшик ойнаси ва орқани кўрсатувчи ён ойналарини уриб синдириб, ҳайдовчига тан жароҳати етказиб, безорилик қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳар, Давлатобод тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан фуқаро Б.Н.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “а,г” бандлари билан, укаси Ғ.Н.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “б,в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2021. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага