22 июль 2022
1247
Фуқароликка қабул қилинди
Тожикистон Республикасида туғилган Носирова Мушкинисо Мусаябовна тақдир тақозоси билан Ўзбекистонга кўчиб келади. Ўтган даврда у мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси билан яшаб келди.
Амалдаги қонунларга биноан яқинда Мушкинисо Носирова Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинди. Унга Ғузор туман М ва ФРБ томонидан шахсини тасдиқловчи ID-карта расмийлаштириб берилди.
Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.
Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати