21 сентябрь 2022 650

Ғиждувон туманида боғча мудираси томонидан содир этилган фирибгарлик жинояти фош этилди

Бухоро вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида Ғиждувон туманидаги мактабгача таълим ташкилотларидан бирининг раҳбари, Улуғбек кўчасида яшовчи, 1982 йилда туғилган М.Г. исмли аёл ўз хизмат мавқейидан фойдаланиб, фуқаро С.А. ни ўзи раҳбарлик қилиб келаётган МТТга 3. млн сўм эвазига ишга қабул қилишини ваъда қилиб, ушбу МТТ ҳамшираси Э.М. орқали кимёвий ишлов берилган 200 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро М.Г. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага