6 декабрь 2022 457

Ғиждувон туманида ижтимоий тармоқ орқали содир этилган ўғирлик фош этилди

Ғиждувон тумани «Нодирабегим» маҳалласида яшовчи, 1995 йилда туғилган С.З. исмли шахс “OLX” онлайн савдо сайтига кирган вақтида, Телеграм мессенжери орқали ўзини «Дмитрий» деб таништирган номаълум шахс унга тегишли уяли телефон қурилмасини сотиб олишга ва пулини пластик картасига “click” иловаси орқали ташлаб беришини айтиб, пластик карточкаси кодини олиб, карта ҳисобида бўлган жами 2.683.000 сўм миқдоридаги пулларини ечиб олган.

Мазкур ҳолат юзасидан «Дмитрий» исмли номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор техник, суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Қоракўл кўчасида яшовчи, 2000 йилда туғилган М.Р. исмли шахс содир қилганлиги аниқланди.

Ҳозирги кунда ушбу шахснинг бошқа шу турдаги содир этилиб фош этилмасдан қолаётган жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш борасида дастлабки тергов ҳаракатлари давом борилмоқда.

Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага